Skip Navigation

National Geographic Society Este programa se distribuye en los Estados Unidos y Canadá por National Geographic y EHD. [obtenga más información]

DVD ilustrado plurilingüe

La biología del desarrollo prenatal


6 meses hasta el nacimiento


ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ РИВОЖЛАНИШНИНГ БИОЛОГИЯСИ

.Ўзбек [Uzbek]


 

Descargar versión en formato PDF  ¿Qué es PDF?
 

Capítulo 43   5 a 6 meses (20 a 24 semanas): responde al sonido; cabello y piel; edad de viabilidad

24 хафтага қадар кўз қовоқлари яна очилади ва хомила турли таъсирларга кўзини очиб-юмади. Ушбу тўсатдан пайдо бўлган баланд товушларни сезиши аёл хомилада тезроқ ривожланади.

Бир неча тадқиқотчилар баланд товуш хомилага ёмон таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлайди. Ушбу таъсирнинг тез натижаси юрак уриш тезлигини кучайтиришида, кўп миқдорда хомиланинг ютиниши ва харакатларнинг кескин ўзгаришида кўринади. Узоқ вақт натижасида эшитиш қобилиятини йўқотиши мумкин.

Ҳомиланинг нафас олиш тезлиги нафас олиш ва нафас чиқаришлар цикли бир дақиқада 44 тага кўпайиши мумкин.

Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида миянинг тез ўсиши хомила истеъмол қиладиган энергиянинг 50% дан кўп миқдорини истеъмол қилади. Миянинг вазни 400% дан 500% гача катталашади.

26 хафтага қадар кўзда ёшлар пайдо бўлади.

27 хафтага қадар кўз қорачиғи ёруғликка сезгир бўлади. Мазкур сезиш қобилияти ретинага етадиган ёруғлик хажмини хаёт давомида мувофиқлаштиради.

Ҳид сезиш вазифасига қаратилган барча қисмлар ишга тушгандир. Вақтидан олдин туғилган чақалоқларни ўрганганда, уруғлантирилгандан сўнг 26 хафтада хид сезиш қобилияти мавжудлиги аниқланди.

Ҳомила атрофидаги суюқликка ширин моддани қўшганда хомилада ютиш тезлиги кўпайди. Аксинча аччиқ моддани қўшганда хомилада ютиниш тезлиги камаяди ва юз сохасида ўзгариш харакатлар тез-тез кузатилади.

Ҳомила бир неча оёқ босиш каби харакатларга ўхшаш бўлган ўгиришларни бажариб умбалоқ ошади.

Ҳомила териси остига қўшимча ёғ моддалар тўлгандан сўнг унинг буришиқлиги камаяди. Ёғлар тана хароратини мувофиқлаштиришда, туғилгандан сўнг қувватни сақлаб қолишда катта ахамиятга эга.

Capítulo 44   7 a 8 meses (28 a 32 semanas): discriminación de sonidos, estados de comportamiento

28 хафтага қадар хомила юқори ва паст товушларни ажрата олади.

30 хафтага қадар нафас олиш харакатлари умумлашган бўлиб ўртача бўлган хомиланинг 30- 40% вақти нафас олишга сарфланади.

Ҳомиладорликнинг охирги 4 ой давомида хомила дам олиш оралиғи билан мувофиқлашган харакатларни намойиш этади. Мазкур харакатлардаги холатлар мунтазам катталашаётган марказий асаб тизимининг мурраккаблигини акс эттиради.

Capítulo 45   Las extremidades y la piel

Тахминан 32 хафтага қадар хақиқий альвеолалар ёки хаво "киссаси" хужайралари ўпкада ривожлана бошлайди. Улар шаклланишда бола туғилгандан сўнг то 8 ёшга етгунга қадар давом этади.

35 хафтага қадар хомиланинг қўлида мустақил ушлаш қобилияти пайдо бўлади.

Ҳомиланинг турли моддаларга дуч келиши туғилгандан сўнг унинг таъмга бўлган афзалликларига таъсир қилади. Масалан, бола туғилишидан олдин онаси қизилмиянинг таъмини берадиган модда, анисни, истеъмол қилган бўлса, бола туғилгандан сўнг анисни афзал кўришини намойиш этади. Туғилишдан олдин анисни билмаган янги туғилган бола анисни ёқтирмайди

Capítulo 46   9 meses hasta el nacimiento (36 semanas hasta el nacimiento)

Ҳомила тўлғоқни келтириш учун кўп миқдордаги эстроген деб номланган гормонларни чиқаради ва шундай қилиб хомиладан янги туғиладиган чақалоққа айланади.

Тўлғоқ жараёни бачадоннинг кучли дард тутиши билан белгиланади ва бола туғилишига олиб келади.

Уруғлантиришдан то туғилишигача ва ундан кейин одамнинг ривожланиши динамик, давомли ва мураккабдир. Ушбу янги ихтиролар хомила ривожланишининг умр соғлиғига хаётий таъсирининг ажойиб жараёнини кенгайтириб намойиш этади.

Одамнинг эрта ривожланишини бизнинг тушуниш қобилиятимиз юксалган сари соғлиғимизни туғилишдан ва туғилгандан сўнг яхшилашга бизнинг қобилиятимиз кўпаяди.
6 meses hasta el nacimiento